“Катта еттилик” давлатлари йиғилишидан олинган суратлар унинг ўзгача бўлганини кўрсатди.
“Катта еттилик” давлатлари йиғилишидан олинган суратлар унинг ҳақиқатдан ҳам ўзгача бўлганини кўрсатди.
Германиялик сураткаш Йеско Дензел олган суратлар “вирус”дек дарҳол ёйилди. Улар Германия канцлери Ангела Меркелнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирилган.
Суратда Германия, Франция, Япония, Италия, Канада ва Буюк Британия раҳбарлари қўлини чалиштириб ўтирган АҚШ президенти атрофида турибди. Шу билан бирга, Меркель Трампни нимагадир кўндиришга урингандек, юқоридан пастга қарамоқда.