Кападзе учун бу ўйин мураббийлик лавозимидаги иккинчиси бўлди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоасини яқинда қабул қилиб олган Темур Кападзе учун бу ўйин мураббийлик лавозимидаги иккинчиси бўлди.
“Локомотив” клуби собиқ футболчиси терма жамоадаги мураббийлик лавозимидаги дастлабки ўйинида Сенегал билан дуранг ўйнаганди. Бугунги мағлубият эса Кападзенинг янги касбидаги дастлабкиси бўлди.
Шунингдек, марокашликлар таркибида “Реал” ҳимоячиси Ашраф Ҳакими, “Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Софьян Буфаль каби футболчилар ҳаракат қилишди.
Ўзбекистондан борган мухлислар ҳам терма жамоа футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришди. Аммо якунда, ҳа, майли ёзишни шу ерда тўхтаман.
Эътиборингизга учрашув фотогалереясини тақдим этамиз.
Ўртоқлик ўйини.
Марокаш - Ўзбекистон 2:0.
Голлар: Аюб Эл Кааби (3), Маруан Да Коста (43).
Суратлар манбаси: ЎФА расмий сайти.