"Боистон" маҳалласидаги намунавий уйлар сув уриши натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолган. Кўчалар нотекис. Юрай десанг, йўл йўқ.
Давлат маслаҳатчисининг “Фейсбук”даги саҳифасида хабар берилишича, ўрганишлар жараёнида "Боистон" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилган.
Унга кўра, "Боистон" маҳалласидаги намунавий уйлар сув уриши натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолган. Кўчалар нотекис. Юрай десанг, йўл йўқ. Бундан аҳоли жабр кўриб келмоқда.
Ёшлар етакчиси бошчилигида, энг аввало, сув "жиловланган".
4 та юк машинасида шағал тўкилиб, йўлни тузатиш ишлари бошлаб юборилган. Кўчалар обод этилган. Уйларнинг ташқи кўриниши қайтадан таъмирлаб берилган.
Амалий кўмак бериш ишлари давом этмоқда.
Хабарга суратлар ҳам илова қилинган. Уларда қилинган ишлар акс этган.