...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Давлат маслаҳатчиси Новосибирскда, ёнида Мирза Азизов ҳам бор...


14:50, 31.10.2017 Жамият
 21 026

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг кузатишлари ва ўрганишлари давомида ҳудуддаги бозорларда савдо қилаётган сотувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари экани айтилган.

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Новосибирск бозорларида меҳнат қилаётган ўзбек ёшлари билан учрашди.


 
Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати берган хабарга кўра, Россияга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг кузатишлари ва ўрганишлари давомида ҳудуддаги бозорларда савдо қилаётган сотувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари экани айтилган.


 
Асосан, водий вилоятлари ёшларини ташкил этган савдогарлар билан Давлат маслаҳатчиси самимий мулоқот қилиб, уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берган.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси аъзолари меҳнат қилаётган ёшларнинг яшаш шароитлари билан танишган. Делегация аъзоси, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳам ёшлар билан учрашувлар ўтказган.
 
Маълумот учун, Давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги делегациянинг Россияга сафари 9 ноябрга қадар давом этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россияга ташриф Давлат маслаҳатчиси Новосибрскда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ислом
11:52 02.11.2017

Бу иш жуда зўр бўлибди. Кониституцияда ёзилишича Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари унинг ҳудудида ва ташқарисида ҳам ҳимоя қилиниши кўрсатилган. Ўзбекистон ишга яроқли ахолисининг 60 фоизи Россия Қозоғистонда. Бу ҳаракат уларнинг руҳини кўтаради давлатнинг обрўсини оширади. Мамлакат бу фуқаролари тақдири билан қизиқишини билдиради. Мирамановичга рахмат. АҚШдаги терактлар содир бўлмасин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар