...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетишга ҳозирлик кўрмоқда


19:37, 22.12.2017 Жамият
 9 934

Президент Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади.

Бугун, 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома тақдим этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Россияга кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади, дейилади хабарда.  
 
МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи МДҲ саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар