...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Бавария” “Реал”га қарши ўйиндан олдин бир ишни бажарди


17:39, 13.04.2018 Спорт
 5 031

“Бавария” Европа чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал” билан баҳс олиб боради.

Германиянинг “Бавария” клуби янги мавсумдан жамоани хорватиялик мутахассис Нико Ковач бошқаришини тасдиқлади.
 
Клуб спорт директори Ҳасан Салихамижич “Бавария” телевидениясига берган интервьюсида Ковач 2018 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб ишга киришади. “Бавария” мураббий билан уч йиллик шартнома имзолаган.



Аввалроқ, “Бавария” Ковач учун унинг ҳозир ишлаётган жамоаси “Айнтрахт”га 2,2 миллион евро тўлаб бериши ҳақида маълумотлар бор эди. “Айнтрахт”га Никонинг 44 ёшли укаси Роберт Ковач мураббий этиб тайинланади.
 
Маълумот учун, “Айнтрахт” 2016/17 йил мавсумида Ковач қўл остида 11-ўринни эгаллади. Ҳозир эса 46 очко билан 5-ўринда бормоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Европа чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал” билан баҳс олиб боради. Аммо бу ўйинда германияликларни Юпп Хайнкес бошқаради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Нико Ковач 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!