...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото+видео: Зангиотада прицепдаги сомон ёнди, йўл четида бўлган Lacetti’нинг ҳам ёнғинга алоқаси бор


19:55, 22.06.2018 Жамият
 11 990

Пресс ортган трактор Янгийўл туманидан Тошкент шаҳри томонга кетаётган эди.

2018 йилнинг 22 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани, Сартепа МФЙ Амир Темур кўчасида ҳаракатланиб кетаётган давлат рақамига эга бўлмаган Т-28 русумли трактор прицепида бўлган тахминан 300 дона сомон прессидан деярли ярим қисми ва прецепнинг 8 та шиналари ёнган.
 
Бундан ташқари, ёнғин ҳароратидан шу кўчанинг йўл ёқасида турган давлат рақами 10L343EА бўлган Lacetti русумли автомобилнинг чап тарафи куйиб зарарланган. Пресс ортган трактор Янгийўл туманидан Тошкент шаҳри томонга кетаётган эди.













3 та ёнғин ўчириш экипажлари ёнғинни ўчириш учун жалб этилган бўлиб, улар ёнғинни вақтида ўчиришга улгурган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирги вақтда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Lacetti Зангиота ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар