Пресс ортган трактор Янгийўл туманидан Тошкент шаҳри томонга кетаётган эди.
Бундан ташқари, ёнғин ҳароратидан шу кўчанинг йўл ёқасида турган давлат рақами 10L343EА бўлган Lacetti русумли автомобилнинг чап тарафи куйиб зарарланган. Пресс ортган трактор Янгийўл туманидан Тошкент шаҳри томонга кетаётган эди.
3 та ёнғин ўчириш экипажлари ёнғинни ўчириш учун жалб этилган бўлиб, улар ёнғинни вақтида ўчиришга улгурган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирги вақтда ёнғин сабаблари ва етказилган зарар юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.