...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: ТАТУда биометрик тизимни алдамоқчи бўлган “зайчик” абитуриентлар ушланди


10:05, 07.07.2017 Жамият
 9 212

Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.

Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этгани ҳақида хабар берган эдик.


 
Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетида 450 нафар абитуриент учун тест имтиҳонлари ўтказилди. Унда биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида “зайчик” абитуриентлар аниқланди.


 
Қўштирноқ ичидаги “зайчик” абитуриентлар “биометрик тизимни алдайман”, деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам улгурганлар, натижада эса 16 нафар “зайчик” қопқонга тушди.
 
Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади. Диплом муқоваси ичига конспирация, яъни яширилган телефонлар ҳам аниқланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Зайчик Абитуриентлар ТАТУ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар