...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд қароридан қайтмади: Мишель Платини апелляцияси рад этилди


09:57, 07.07.2017 Спорт
 1 964

Ушбу можаро юзасидан Блаттер берган апелляция инкор қилинганди. Энди навбат Платинига келди.

ФИФА Ахлоқ қўмитаси томонидан ташкилот президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платини саккиз йилга футболдан четлатилиб, Блаттер 50 минг, Платини эса 80 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилган эди.
 
Ушбу можаро юзасидан Блаттер берган апелляция инкор қилинганди. Энди навбат Платинига келди. Кеча, 6 июль куни Швейцария олий суди УЕФА собиқ президенти Мишель Платинининг жазони бекор қилиш ҳақидаги апелляциясини рад этди ва унинг футболдан четлатилгани ҳақидаги қарор ўз кучида қолди.
 
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Платини ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттердан молиявий маблағларни ноқонуний олганликда айбланган ва 8 йиллик муддат 6 йилга қисқартирилган эди.
Жалолиддин Қобилжонов

Теглар:Мишель Платини Йозеф Блаттер ФИФА УЕФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!