Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади.
Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетида 450 нафар абитуриент учун тест имтиҳонлари ўтказилди. Унда биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида “зайчик” абитуриентлар аниқланди.
Қўштирноқ ичидаги “зайчик” абитуриентлар “биометрик тизимни алдайман”, деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам улгурганлар, натижада эса 16 нафар “зайчик” қопқонга тушди.
Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади. Диплом муқоваси ичига конспирация, яъни яширилган телефонлар ҳам аниқланди.