Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Қирғизистонга ташриф буюрди.
Аввалроқ, 5 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекнинг “Манас” аэропортига етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга турмуш ўртоғи Зироат Ҳошимова билан бирга борди. Бундан аввал, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганида унга турмуш ўртоғи ҳамроҳлик қилган эди.