Саҳройи Кабирга қор ёғиши камдан-кам юз берадиган ҳодисадир.
4 февраль, якшанба куни Африканинг шимолий ҳудуди, хусусан, Саҳройи Кабирга қор ёғди. Бу хақда “Euronews” хабар бермоқда.
Саҳрога яқин Марокаш ва Жазоир ҳудудларига деярли 30 сантиметргача қор ёғган.
37 йил ичида Саҳройи Кабирда бундай ҳодиса тўртинчи марта юз бермоқда.
Қор билан қопланган палмаларнинг кўриниши Шимолий Африка учун ноёб ҳодисадир.
Аммо бу ноёб ҳодиса узоқ давом этмади. Қуёш кўтарилгач, саҳрони қоплаган қорни эритиб юборди.

Икром Раҳмон