1989 йилдан буён Ҳиндистон ҳарбийлари томонидан Кашмирнинг 94 мнгдан ортиқ бегуноҳ аҳолиси ўлдирилган.
“1989 йилдан буён Ҳиндистон ҳарбийлари томонидан Кашмирнинг 94 мнгдан ортиқ бегуноҳ аҳолиси ўлдирилган, ўн минглаб одамлар ярадорланган” , дея Элчи Кашмирнинг “Бирдамлик куни”даги чиқишида таъкидлаб ўтган.
Покистон ҳукумати Кашмир аҳолисини қўллаб-қувватлашни янада оширади. У БМТнинг Хавфсизлик хизмати томонидан Жамму ва Кашмир муаммолари тинч йўл билан ҳал этишда Кашмир халқининг фикрлари инобатга олинишини ҳам айтиб ўтди.
Собиқ Кашмир князлиги майдони 1947 йилдан бугунги кунгача Ҳиндистон ва Покистон алоқаларига тўсиқ бўлиб келмоқда. 2003 йилдаги “ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгандан сўнг Кашмирдаги вазият бироз юмшаган эди.
Аммо сўнгги кунларда ушбу минтақада Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар сезиларли даражада ортиб бормоқда. Ҳарбийлар ўртасида тез-тез содир бўлиб турадиган қуролли тўқнашувларда икки тараф ҳам бир-бирини айблашда давом этишдан тўхтамаяпти.