...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Саудия Арабистонида қўлга олинган шаҳзодалар “қамоқда” қандай яшашяпти?


13:06, 29.11.2017 Олам
 6 360

Меҳмонхонадаги шаҳзодаларнинг мобил телефонлари олиб қўйилган.

Ноябрь ойи бошида Саудия Арабистонида қатор шаҳзодалар ва мансабдор шахслар коррупцияда айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосари ва бизнесменлар беш юлдузли меҳмонхоналарда сақланаётган эди.
 
Хориж манбаларидан бири “Ritz Carlton” меҳмонхонасига бориб, шаҳзодаларнинг ҳаёт тарзини ўрганишга муваффақ бўлди.
 
Нашрнинг хабар қилишича, меҳмонхонани ўраб турган металл дарвозалар ёпиб қўйилган. Расмий рухсатномасиз ичкарига киришнинг имкони йўқ.
 
Журналистларга йўлбошчилик қилган мансабдор шахснинг айтишича, қўлга олиш чоғида кўплаб шаҳзодалар буни шоу сифатида кўришган. Гумон остидаги шахслар қочиб кетмасликлари учун меҳмонхоналарга жойлаштирилган.
 
Мажбурий тарзда ушлаб турилган шаҳзодаларни жиноятчи деб аташ мумкин эмас, уларни “меҳмонхонанинг махсус меҳмонлари” деб таърифлашган.
 
500 га яқин қўлга олинган мансабдорлар меҳмонхонада қироллик ҳисобидан кун кечиришмоқда. Уларнинг кекса ёшдагилари доимий шифокор назоратида бўлиб туришибди. Мансабдорлар орасида қандли диабетга чалинганлари ҳам бор.
 
Меҳмонхонадаги шаҳзодаларнинг мобил телефонлари олиб қўйилган. Улар ўз хоналарига ўрнатилган телефонлар орқали фақат яқинлари ва адвокатлари билан суҳбатлашишлари мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қўлга олинган шаҳзодалар Коррупция Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!