...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Қозоғистонда даҳшатли ЙТҲ: 7 та ўзбекистонлик ҳалок бўлди


19:59, 01.03.2018 Олам
 17 946

Ҳозирда ушбу вазият юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 1 март куни маҳаллий вақт билан 4:30да Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида содир бўлган ЙТҲ натижасида “Лада Ларгус” русумли автомобилдаги барча йўловчилар ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар бермоқда.
 
Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудидан ўтган “Актау-Бейнеу” магистрал йўлида ичида йўловчилар бўлган “Лада Ларгус” автомобили “Shacman” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.




 
“Лада Ларгус” ичидаги шафёр ва олти нафар йўловчи вақеа жойида вафот этган.
 
Маълумотларга кўра, йўловчилар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
 
Дастлабки терговлар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси бўйича олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!