...
МЕНЮ
ONLINE TV

Женева аэропорти фаолияти тўхтатилди, Шотландияда эса хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди


19:46, 01.03.2018 Олам
 3 442

Сибир совуқ ҳаво массаси келтирган қаҳратон Европа ва европаликларни йиқитмоқда.

Аввалроқ, Европа мамлакатларида аномал совуқ туфайли ўнлаб кишилар ҳалок бўлаётганини хабар қилган эдик.
 
Маълум бўлишича, Шотландияда ҳукм сураётган об-ҳаво шароитида одамлар ҳалок бўлиши мумкинлиги сабабли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Қаҳратон совуқ Европанинг бир маромдаги ҳаётини издан чиқарди.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!

Женева аэропорти чиқиш ва кириш парвозлари учун ёпилган. Аэропорт раҳбарияти мавжуд об-ҳаво шароити сабабли шундай қарорга келган.
 
Таъкидланишича, Шотландияда кучли қор ёғиши автомобил ва темир йўлларида тартибсизликлар келтириб чиқарган.
 
Фавқулодда вазият хизматлари томонидан ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ва турар жойларга ёқилғи етказиб бериш амалга оширилмоқда.
 
Сўз мураккаб об-ҳаво шароити ҳақида эмас, балки, ҳаёт учун ҳавфли вазият ҳақида бормоқда. Европа мамлакатларида аксарият аэропортлар фаолияти тўхтатилган.
 
Сибир совуқ ҳаво массаси келтирган қаҳратон Европа ва европаликларни жиддий ташвишлантирмоқда.
 
Амстердамдаги каналлар Брейгел давридаги каби муз учиш майдонларига айланган.
 
Хабарларга кўра, Данияда балиқчилик кемаси музлар билан қисилиб қолган, палуба аъзолари қутқариб олингани маълум қилинди.
 
Синоптиклар қитъага илиқ ҳаво шу ҳафта охирида қайтишини тахмин қилишмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шотландия совуқ Сибир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!