...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Ўзбекконцерт” томонидан қорақалпоқ эли учун концерт ташкил этилди


15:37, 22.07.2017 Шоу-бизнес
 3 763

У ерда маҳаллий аҳоли учун концерт дастурлари ташкил этилиб, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилгани муносабати билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси маданий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқди.


 
“Ўзбекконцерт” томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг шаҳар, туман ва қишлоқларида маданий-маърифий тадбирлар, таниқли ва ёш санъаткорларнинг гастроль сафарлари ҳудудий географиясини кенгайтириш режаси тайёрланди.


 
Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳё ва Муҳсин Мўминовлар ва бир қатор ёш эстрада хонандалари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида дастлабки гастроль сафарида иштирок этишди. У ерда маҳаллий аҳоли учун концерт дастурлари ташкил этилиб, ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.



Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекконцерт Қорақалпоғистон Мўйноқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!