...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: “Марсликлар шаҳри”нинг қурилиши 2,5 йилда якунланади


12:18, 17.11.2017 Технология
 3 992

Қизил сайёрадаги яшаш шароитини “такрорлайдиган” “Mars Scientific City” деб номланган лойиҳа қурилиши учун 136 млн АҚШ доллари ажратилди.

Қизил сайёрадаги яшаш шароитини “такрорлайдиган” “Mars Scientific City” (“Марс илмий шаҳри”) деб номланган лойиҳа Дубайда 30 ойда қуриб битказилади, дея хабар бермоқда “Khaleej Times” нашри.
 
БАА космик агентлигининг вакили Муҳаммад Носир ал-Ахбобий томонидан берилган маълумотларга кўра, қурилиш жойи ва сарф этиладиган маблағ аниқ.


 
Шаҳар чўлда қуббалар шаклида қурилади. Қуббалар ичида одамлар учун яшаш жойлари, яшил ўсимликлар экиладиган жойлар бўлади. Бундан ташқари, шаҳарда илмий марказлар ва музей қурилиши режалаштирилган.


 
“...Ернинг чўл-саҳроси ва Марс сайёраси ўртасида умумийликлар кўп. БААда ландшафт ҳам тупроқ ҳам Марсникига ўхшайди”, дейди БАА космик агентлиги стратегик режалаштириш бўлимининг раҳбари  Рашид ал-Задий.




 
Ҳозирда “Марсда” пальма, помидор, қулупнай ва кўкат ўстириш устида иш олиб бориляпти, дея қўшимча қилди  Ал-Задий.
 
Майдони 170 минг м2 бўлган “Марсликлар шаҳри” 136 млн АҚШ долларига тенг деб баҳоланмоқда. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Дубай Марсликлар шаҳри БАА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!