“Бавария” Европа чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал” билан баҳс олиб боради.
Клуб спорт директори Ҳасан Салихамижич “Бавария” телевидениясига берган интервьюсида Ковач 2018 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб ишга киришади. “Бавария” мураббий билан уч йиллик шартнома имзолаган.
Аввалроқ, “Бавария” Ковач учун унинг ҳозир ишлаётган жамоаси “Айнтрахт”га 2,2 миллион евро тўлаб бериши ҳақида маълумотлар бор эди. “Айнтрахт”га Никонинг 44 ёшли укаси Роберт Ковач мураббий этиб тайинланади.
Маълумот учун, “Айнтрахт” 2016/17 йил мавсумида Ковач қўл остида 11-ўринни эгаллади. Ҳозир эса 46 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Европа чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал” билан баҳс олиб боради. Аммо бу ўйинда германияликларни Юпп Хайнкес бошқаради.