...
МЕНЮ
ONLINE TV

Форд ҳайдовчисиз машина ишлаб чиқариш учун 1 миллиард АҚШ доллари ажратди


15:42, 14.02.2017 Технология
 1 830

Форд компанияси 2021 йилга қадар ҳайдовчисиз машиналарга эга бўлиш учун Argo Al стартап лойиҳасига бир миллиард доллар сармоя киритади.

Форд компанияси 2021 йилга қадар ҳайдовчисиз машиналарга эга бўлиш учун Argo Al стартап лойиҳасига бир миллиард доллар сармоя киритади.
 
“Кейинги ўн йиллик автомобили тўлалигича автоматлаштирилади. Бундан бир аср муқаддам бизнинг компания қилган ўзгаришлардек, мустақил ҳаракатланувчи машиналар яна жамият ҳаёт тарзини сезиларли даражада ривожланишига олиб келади”, дейди Форд компаниясининг директори Марк Филдс. Бу ҳақда у журналистлар билан бўлган суҳбатда маълум қилган.
 
“Арго Ал лойиҳасига сармоя киритиш яқин келажакда ҳайдовчисиз машиналар бозорида компаниямиз ўз ўрнига эга бўлишига замин яратиб беради, деб ишонамиз”,  қўшимча қилди у.
 
Режага кўра, келгуси беш йил ичида “виртуал ҳайдовчи тизими”га эга бўладиган моторни яратиш кўзда тутилган. Филдс бу борада яратилган барча янгиликлар лицензия ҳуқуқи асосида ташкил этилишини таъкидлаб ўтди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Форд Марк Филдс виртуал ҳайдовчи тизими ҳайдовчисиз машина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!