Оксфорд олимлари аёл ва эркаклардаги дўстликка нисбатан турли муносабатнинг пайдо бўлиш сабабини аниқлашди.
Тадқиқот синовларида 30 та талаба иштирок этиб, дўстликка оид бир қатор саволларга жавоб беришди. Улар саволлар орасида, барча яқинлари билан қай услубда алоқани сақлаб туришини ҳам айтиб берди. Аввал, биринчи босқичда тўққиз ой, сўнгра 18 ой давомида иш олиб борган олимлар гуруҳи ажойиб натижани қўлга киритди.
Хулоса шундай бўлдики, аёллар дугонаси билан телефон орқали суҳбатлашиб ўз муносабатларини бардавом сақлаб туради. Лекин, эркаклар учун жонли суҳбат ва доимий учрашувлар муҳимроқ экан. Олимларнинг фикрича, бу натижа, нега эркакларда аёлларга қараганда камроқ дўсти бор эканини мантиқан тушунтириб бера олади.