...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ёш журналист ва футболчи “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этади


16:46, 26.04.2018 Спорт
 1 591

Футбол ва дўстлик куни 15 май куни ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.

ФИФА ва футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори “Газпром” компанияси “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумига старт берди. 2018 йилда мазкур лойиҳа 211 мамлакат вакилларини ўзида жамлайди.
 
Лойиҳанинг финал тадбирлари шу йилнинг 8–15 июнь кунлари Москва шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси иккинчи марта “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этади.
 
Бу йил ҳам мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ёш дарвозабон ҳимоя қилади. Мусобақа шартларига кўра, футболчи 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан киришимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида танлов ўтказди.
 
“Бунёдкор” тарбияланувчиси, 2006 йилда туғилган Муслим Абдуманнопов барча шартларни бажариб, халқаро лойиҳада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
 
Шунингдек, мониторинг натижаларига кўра, 12 ёшли Мардон Марупов лойиҳада ёш журналист сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
 
25 апрель – бутунжаҳон футбол ва дўстлик куни муносабати билан дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида дўстлик, ўзаро ҳурмат ва соғлом турмуш тарзига бағишланган байрамона тадбирлар бўлиб ўтди.
 
Футбол ва дўстлик куни 15 май куни Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футбол дўстлик учун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!