...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг 100 санъаткори Душанбеда!


10:41, 07.03.2018 Олам
 7 217

Санъаткорлар Президентлар учун чиқиш қилишади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида пойтахт Душанбедаги “Кохи борбад” санъат саройида “Дўстлик оқшоми” номли концерт уюштирилиши ҳақида хабар қилган эдик.
 
Эртага, 8 март куни Душанбега ўзбекистонлик юздан ортиқ машҳур санъаткорлар етиб боради. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.


 
Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ва Озодбек Назарбековлар ушбу концертга тайёргарлик кўриш учун боришади.
 
Тожикистон Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, ташкил этиладиган концертда 150 нафардан ортиқ тожикистонлик санъаткорлар чиқиш қилиши белгиланган.
 
Концертда икки мамлакат Президентлари билан бирга Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Тожикистон ҳукумати ва Парламенти аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиши таъкидланмоқда.
 
“Дўстлик оқшоми” концерти давомида икки мамлакатнинг хонанда, созанда ва раққосалари Президентлар учун чиқиш қилишади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Тожикистон Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев санъаткорлар Дўстлик оқшоми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!