...
МЕНЮ
ONLINE TV

Forbes Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берди


20:45, 15.09.2017 Олам
 3 564

Нашр Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини юқори баҳолади.

Кеча, 14 сентябрь куни дунёга машҳур бўлган Forbes журнали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга баҳо берувчи маълумотларни эълон қилди.
 
Ўзбекистода Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта сиёсати, миллий валюта сўмнинг қадрини ошириш бўйича амалий ҳаракатларни юқори баҳолади.
 
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қадимий давлат ҳисобланиши ва мамлакатда улкан иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
 
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда йирик ҳарбий кучга эгалиги ва қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатаётгани қайд этилган.
 
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Қирғизистонга ташриф буюрди. Мирзиёевнинг уч қўшни мамлакат — Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифи минтақадаги ҳолатни ўзгартириб юборди.
 
Нашр Президент Шавкат Мирзиёевни Хитойнинг собиқ раҳбарларидан бири Дэн Сяопинга қиёсланаётганини айтиб ўтган.
 
Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон 87 ўринга кўтарилди.
 
Ўзбекистон тўлиқ валюта конвертациясига тайёргарлик кўраётгани ва Хитойдаги ислоҳотлар даврида бўлгани каби эркин савдо зоналарни ривожлантираётгани айтилган.
 
Нашр ўзбекларнинг “айёрлигини” ва мамлакатнинг ташқи қарзи ЯИМнинг 20 фоизидан ошмаслигини таъкидлаган.
 
Шу ўринда нашр мустаҳкам ҳамкор бўлган Қозоғистон билан Ўзбекистонни солиштиришга уриниб кўрган. Бу мақолада айтилган айрим фикрлар минг йиллар давомида дўстона яшаган икки халқнинг орасини бузиш учун провокация мақсадида айтилган бўлиши ҳам мумкин.
 
Ўзбекистоннинг навбатдаги қадами суверен облигацияларни ишлаб чиқариши бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.
 
Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳам тилга олинган.
 
Хусусийлаштириш амалга оширилиши мумкин, бироқ Ўзбекистон электр энергияси, олтин конлари ва асосий инфратузилма, темир йўллар ва ҳаво йўллари каби стратегик муҳим ҳисобланган секторлар устидан назоратни ушлаб қолишини айтган.
 
Ўзбекистонда ички сиёсий курашнинг йўқлиги — унинг ютуғи экани таъкидланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!