...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фирибгарлар ҳамма жойда бор, лекин Бухорода...


19:40, 20.11.2017 Жамият
 7 806

Жорий йилнинг ўтган даврида жойларда фирибгарлик билан боғлиқ 70 дан зиёд иш сайёр суд мажлисларида муҳокама қилинган.

Сўнгги вақтда Бухоро вилоятида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш жинояти кўрсаткичи сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Статистик маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судларида 2016 йилнинг 9 ойида фирибгарлик билан боғлиқ 244 жиноят иши кўрилган.
 
2017 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич 351 тани ташкил қилган, яъни, 43,9 фоиз кўпайган.
 
Тўғри, фирибгарлик жинояти билан жазога тортилаётган шахслар Ўзбекистоннинг барча вилоят ва шаҳарларида учрамоқда. Бу ҳақда ОАВлар орқали турли мақолалар чоп этилиб, рангбаранг кўрсатувлар тайёрланмоқда. Бироқ фирибгарлик аломатлари мавжуд жиноятларнинг кескин ўсиши Бухоро вилоятида қарийб 44% га ошганлиги бирмунча хавотирли кўрсаткич.
 
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси И.Муслимовнинг таъкидлашича, айнан фирибгарлик билан боғлиқ 70 дан зиёд иш сайёр суд мажлисларида муҳокама қилинган.
 
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Бухорода Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фирибгарлик Жиноят Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар