...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатган Александр Лобанов жаримага тортилди


19:21, 20.11.2017 Спорт
 6 347

“Пахтакор” дарвозабони йирик мағлубиятдан сўнг қаршилик мухлисларга қарата...

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби дарвозабони Александр Лобанов кеча, 19 ноябрь куни Олий лиганинг 29-туридан ўрин олган “Насаф”га қарши учрашув (0:4) якунланганидан сўнг кийиниш хонасига йўл олаётган вақтда мухлислар томон қарата спорт тамойилларига мос келмайдиган ҳаракатларни бажарган.
 
Аниқроғи, Самвел Бабаян даврида Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг деярли алмаштирилмас дарвозабонига айланган Лобанов мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатиб, кийиниш хонасига йўл олган.
 
Александр Лобанов мухлисларнинг турли ҳуштакбозлик ва норозиликларидан сўнг уларга шундай тарзда жавоб қайтарган.
 
Бундан ташқари, Лобановнинг бу ҳаракатидан сўнг унга жавоб қайтаришга уринган мухлисга ташланишга ҳам уринган, бироқ бу вазиятда “Пахтакор”нинг захира дарвозабони Элдор Суюнов (“Насаф”нинг собиқ дарвозабони) Лобановни тўхтатиб қолган.
 
“Пахтакор” клуби раҳбарияти бугун, 20 ноябрь куни Александр Лобановнинг Қаршидаги ўйиндан кейин ўзини тутиши борасида тезкор йиғилиш ўтказди.
 
Унга кўра, Лобановнинг "Насаф" билан беллашувдан сўнг мухлислар провокациясига жавоб қайтариб, уларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлгани кўриб чиқилган.
 
Йиғилишда “Пахтакор” дарвозабонининг кескин ҳаракати танқид остига олиниб, Лобановга нисбатан жамоа моддий жарима белгилади. Жарима миқдорининг қанчалиги аниқ келтириб ўтилмаган.
 
“Пахтакор” раҳбарияти бундай вазиятлар яна рўй берган тақдирда янада кескинроқ чора кўрилиши ҳақида Лобановни жиддий тазда огоҳлантириб ўтди.
 
Александр Лобанов эса Қаршидаги учрашувдан сўнг рўй берган ҳолатдан афсусда эканини маълум қилиб, бунга сабаб сифатида ўйиндан кейин жуда асабийлашганини кўрсатиб ўтган.
 
Шунингдек, дарвозабон “Пахтакор” футбол клуби ҳамда мухлислардан ўз ҳаракатлари учун кечирим сўраган ва бундай ҳодисаларни бошқа қайтармасликга ваъда берган.
 
Бундан ташқари, “Пахтакор” жамоаси футболчиларнинг хулқи ва ўзини тутиши доимо кузатувда эканини маълум қилиб, ўйинчиларга нопрофессионал ҳаракатлари учун уларни жазога тортишини таъкидлаб ўтган.
 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Пахтакор” кеча “Насаф” меҳмони бўлиб, Қаршидан йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраб қайтди.
 
Эътиборлиси шундаки, ушбу мағлубият “Пахтакор”ни Олий Лига кумуш медалларидан махрум қилди.
 
Асосийси, таркибига бир нечта легионер футболчи ва мураббийни жалб этган “Пахтакор” кейинги мавсум Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида қатнашиш ҳуқуқини бой бериши мумкин.
 
Бу учун “Бунёдкор” Ўзбекистон кубоги финалида “Локомотив”ни мағлуб этиши шарт бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Пахтакор Александр Лобанов Насаф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!