Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб бориляпти.
Жорий йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи С.Х Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ишонч телефони”га ариза билан мурожаат қилган.
Унинг таъкидлашича, шу йилнинг февраль ойида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи О.Қ. ундан умумий қиймати 6 918 АҚШ доллари бўлган 15 тонна кепак ва 18 тонна буғдой уни маҳсулотларини қарзга олиб кетган. Келишилганидек, О.Қ. маҳсулотларни сотиб, пулларини туман ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳрига қатновчи автомашиналар тураргоҳидан номаълум ҳайдовчи бошқарувидаги давлат рақамлари аниқланмаган Lacetti русумли автомашинадан бериб юборган. Лекин ҳайдовчи шу кунга қадар Тошкент шаҳрига пулларни олиб келмаганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраганлиги кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нарпай туманида яшовчи О.Ю. ва А.А. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дилмуроджон Раҳимов