...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?


18:16, 20.10.2018 Бу қизиқ
 4 203

Якшанба куни республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берилди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 21 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +4...+6, кундузи +20...+22 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарилик кутилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +1...+6, кундузи +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +18...+23 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +20...+25 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +20...+25 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик бўлмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +17...+22 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса +7...+12 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!