Айни дамда Ўзбекистон ФИФА рейтингида 55-поғонада бормоқда, бу билан Осиёда тўртинчи, МДҲда эса учинчи ўринда турибди.
ФИФА 11 августда сўнгги бора рейтингни янгилаган эди. Энди 15 сентябрь куни янги рейтинг тақдим этилади. Янги рейтингда Ўзбекистон катта эҳтимол билан кучли 50таликка кириб олиши мумкин. Чунки, миллий терма жамоамиз август охирида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Буркина-Фасо терма жамоаси, шунингдек, Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Сурия ва Қатар жамоалари устидан ғалаба қозонган. Бу бизга қўшимча балларни тақдим этади.
Айни дамда мамлакатимиз терма жамоаси Осиёда Эрон (39), Жанубий Корея (48) ва Япония (49)дан сўнг, тўртинчи ўринни банд этди.
Рейтингда Аргентина терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Бельгия, Колумбия, Германия ва Чили терма жамоалари кучли бешликдан жой олишган. Амалдаги Европа чемпиони Португалия эса 6-ўринда турибди.
Осиёда Ўзбекистондан кейинги ўринларни Австралия (57), Саудия Арабистони (61) ва БАА (74) терма жамоалари банд этган.