...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА президенти устидан тергов ишлари бошланди


14:42, 14.07.2016 Спорт
 3 863

ФИФАнинг олдинги раҳбари Йозеф Блаттер ўрнига сайланган Жанни Инфантино шахсий манфаатлари учун ташкилот маблағидан фойдаланганликда айбланмоқда.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг тартиб-интизом қўмитаси ташкилот президенти Жанни Инфантинога нисбатан дастлабки терговларни бошлади. Бунга Инфантинонинг ФИФА маблағларини шахсий мақсадларда фойдалангани сабаб бўлди.  Бу ҳақда “Bild” нашрига ҳавола қилаётган ТАСС хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, 29 май куни Миланда ўтган УЕФА Чемпионлар лигаси финалидан сўнг,  Инфантино оиласи билан Миландан Римга учган,  кейин эса Женевага йўл олган. Сафар шахсий хусусиятга эга бўлган. Ташкилотдагилар президентнинг учиш сарф-харажатлари учун қайси маблағдан фойдаланганини билишмайди. ФИФАнинг расмий вакиллари мазкур масала юзасидан батафсил маълумот бермаган.
 
“Bild” нашрининг ёзишича, Инфантино оиласи билан сафар харажатларини ФИФАнинг реклама бюджети ҳисобига қоплаган.  ОАВ орқали бу хабар тарқалгач, ташкилотнинг логистика бўлими бошлиғи ишдан бўшатилган.
 
Аввалроқ, немис газетаси “Frankfurter Allgemeine Zeitung” Инфантино ФИФА бюджетидан 14 минг евро маблағни номаълум мақсадларда сарфлагани ҳақида хабар берган.
 
Маълумот ўрнида, Инфантино 2016 йилнинг февраль ойида ФИФА президенти этиб сайланди. У ташкилотнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттернинг ўрнини эгаллади. Тергов муносабати билан Инфантино футболдаги фаолиятидан 90 кун муддатга четлатилиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ФИФА Жанни Инфантино Йозеф Блаттер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!