...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фахрийларга автомобиллар навбатсиз сотилмаётгани ҳақидаги хабарлар инкор қилинди


17:38, 27.04.2017 Жамият
 3 401

Автомобиль тўлов амалга оширилганидан сўнг 3 кун ичида берилади.

GM Uzbekistan компанияси 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига автомобиллар навбатдан ташқари берилмаётгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди. Бу ҳақдаги ахборот компаниянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини бажариш учун сертификатлар топшириш бўйича акция амалга оширилмоқда.
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича 1631 дона сертификат тайёрланган.
 
“Нуроний” жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда сертификатлар 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг уйларига бориб топширилмоқда. Сертификатларнинг амал қилиш муддати – 2017 йил 31 декабргача. Сертификат соҳиби жорий йил давомида исталган дилерлик корхонасига бориб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллардан бирини навбатсиз тартибда сотиб олиши мумкин.
 
Сертификатдан нафақат уруш фахрийлари, балки уларнинг қариндошлари ва васийлари ҳам фойдаланишлари мумкин. Автомобиль тўлов амалга оширилганидан сўнг 3 кун ичида берилади.
 
Таъкидланишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 9 русумдаги автомобилдан Captiva модели фақатгина 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда етказиб берилади (сабаби бу модель олдиндан берилган буюртма асосида тайёрланади ва бошқа русумлардан фарқли ўлароқ катта ҳажмли режимда, йирик узелли йиғиш методи билан ишлаб чиқарилади).
 
“Шартномада қайд этилган қоидалар завод ходимлари томонидан бузилса, уларга нисбатан жарима солинади. Бироқ ҳозиргача бундай воқеа кузатилгани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги машиналар ўз вақтида навбатсиз берилмаётгани ҳақидаги хабарлар ёлғон”, дейилади компания ахборотида.
Сумбула

Теглар:GM Uzbekistan уруш фахрийлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар