...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда 4 полосали янги йўл қурилади


16:44, 27.04.2017 Жамият
 4 305

Бу ерда Шароф Рашидов ҳайкали ўрнатилиб, атрофида боғ яратилади.

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Темирйўлчилар ва Тошкент кўчаларининг меъморий ечими бўйича лойиҳа шаҳарда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлашга қаратилган. Лойиҳага мувофиқ мазкур кўчаларни туташтирувчи 900 метрли, тўрт полосали яна бир йўл қурилади. Бу транспорт воситалари ҳаракатига, темир йўл вокзалига келиб-кетувчиларга катта қулайлик яратади. Янги кўчанинг икки томонида 5-7 қаватли замонавий уй-жойлар бунёд этилади. Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ҳам 7 қаватли турар жойлар қурилади. Ўзбекистон кўчаси кенгайтирилади.
 
Жиззах вилояти туманлари марказларида бунёд этиладиган 4 қаватли арзон уй-жойлар, шунингдек, Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонларини барпо этиш лойиҳалари ҳам намойиш этилди.
 
Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов хиёбони барпо этилмоқда. Бу ерда Шароф Рашидов ҳайкали ўрнатилиб, атрофида боғ яратилади. Ушбу хиёбон шу йил ноябрь ойида очилади.
 
Президент Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонини барпо этиш, мазмун-моҳиятини бойитиш, уларнинг мактабларини ташкил этиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жиззах Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар