...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарзанди боғчага борадиган ота-оналарга яна бир қулайлик яратилди


15:40, 08.08.2018 Жамият
 6 191

Энди тарбияланувчини боғчага олиб келиш ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Энди тарбияланувчини боғчага олиб келиши ва олиб кетиши лозим бўлган шахслар тоифаси кенгайтирилди.
 
Ушбу тоифага эндиликда ота-она, вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил ҳам киритилди.
 
Илгариги тартибга кўра тарбияланувчининг ота-онаси ва унинг ўрнини босувчи шахсларгина болани боғчага олиб келиб, ундан олиб кетиш ҳуқуқига эга эди.
Санжар Жўра

Теглар:Мактабгача таълим муассасаси боғча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар