Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида даволанаётгани хабар қилинди.
“Qalampir.uz”га етказилган маълумотларга қараганда, “Ялла” гуруҳи солисти Фаррух Зокиров Тошкент шаҳридаги В.В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида даволаняпти.
Маълум бўлишича, бир неча йил аввал шифокорлар Фаррух Зокировга ўт қопида тош борлиги ташҳиси қўйишган. Куни кеча Олма-Отадан қайтган хонанда 14 ноябрь куни операция қилиниб, ўт қопидаги тошдан фориғ бўлди.
Маълумот учун, Фаррух Зокиров бу йил 70 ёшни қаршилаган эди.
Таҳририятимиз номидан Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.