...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғоналик киши 446 грамм кўкнори билан қўлга олинди


11:08, 18.02.2016 Жамият
 5 008

Маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлисидаги эртўлада 446 граммдан ортиқ миқдордаги “кўкнори” гиёҳванд моддаси топилган

Гиёҳванд моддалар савдосига қарши қанча курашилмасин, барибир ўз нафсини эл манфаати, юртнинг эртанги кунидан устун кўрадиган учраб турибди.

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида 1970 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлисидаги эртўлада 446 граммдан ортиқ миқдордаги “кўкнори” гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Ўзбекист Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Кўкнори Гиёҳванд Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар