Сингил танадаги кучли оғриқлар сабаб шифохонага етказилган.
8 апрель куни Фарғона вилоятининг Фурқат туманида акаси томонидан калтакланган сингил оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтанинг якшанба куни соат 01:30 ларда, Тўрғай қишлоғида яшаган, 24 ёшли С.Мамажонова соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этади.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.Мамажонованинг акаси 32 ёшли И.Мамажонов уйидаги жанжал оқибатида синглисининг юзи, қўли ва баданига камари билан урганлиги аниқланган.
Бунинг оқибатида С.Мамажонованинг буйраги кучли зарбалардан сўнг шикастланиб ёрилиб кетади. Ички қон кетиши туфайли соғлиғи баттар ёмонлашиб, якшанба куни вафот этади.
Ўз синглисининг ўлимига сабабчи бўлган “ака” И.Мамажонов ҳозирда қўлга олинган.

Акмалхон Эшонхонов