...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона шаҳрида “қўлбола ароқлар” цехининг фаолияти фош этилди


16:36, 24.10.2017 Жамият
 3 011

Яширин цехда 0,5 литр ҳажмли шишаларда “Медовый вкус”, “Масков”, “Мастона” номли этикеткалар ёпиштирилган қўлбола ароқ маҳсулотлари...

Мамлакатда инсон қадр-қиймати улуғланиб, аҳолининг саломатлигини асраш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
 
Бироқ амалга оширилаётган ободончилик, яратувчанлик ишларига лоқайд, ўзининг шахсий манфаатини ҳар нарсадан, айниқса инсонлар саломатлигидан устун қўйган айрим кимсалар, минг афсуски, орамизда топилмоқда.
 
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олиб борилаётган қонун доирасида белгиланган чора-тадбирларга қарамай салбий ҳолатлар ҳамон учрамоқда...
 
2017 йилнинг 19 октябрь санасида Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Бош прокуратура хузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида яна бир ноқонуний хатти-ҳаракатга чек қўйилди.
 
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Фарғона шаҳридаги Мангулик кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Оминахон Акбарова (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўз хонадонида яширин тарзда қўлбола спиртли ичимликлар тайёрлаш билан шуғулланиб келган.
 
Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлбола ароқ махсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех фаолият юритаётгани, хусусан ушбу цех ишчиси Миржалол Саматов турли номдаги қўлбола ароқ маҳсулотларини тайёрлаётганлиги аниқланди.
 
Яширин цехни кўздан кечириши натижасида 0,5 литр ҳажмли шишаларда “Медовый вкус”, “Масков”, “Мастона” номли этикеткалар ёпиштирилган қўлбола ароқ маҳсулотлари, 595 литр этил спирти, 840 литр тозаланган минерал сув, 0,5 литр ҳажмли 800 дона бўш шишалар, 23875 дона акциз маркалар, 56500 дона ароқ идиши қопқоқлари, 8417 дона ва 2 ўрам (“Масков”, “Мастона”, “Тундра” номли) ёрлиқлар, 39,7 кг коғоз қутилар, 1 дона ароқни қадоқлаш ускунаси, 30,3 кг қадоқлаш учун полиэтелен плёнка, 1 дона спирт градусини ўлчовчи мослама ва 1 дона рақамли муҳр борлиги аниқланди.
 
Тадбир давомида умумий қиймати салкам 58,5 млн сўмлик 595 литр этил спирти, 123 литр қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик ашёвий далил сифатида олинди.
 
Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улуғ БЕК

Теглар:Тезкор тадбир Ноқонуний цех Қўлбола ароқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар