Президент буйруғига асосан қишлоқларни дастур асосида ободонлаштириш мақсад қилинган.
Аввалига, ушбу тадбир натижасида 45 кун давомида Жиззаҳ вилояти Дўстлик туманининг “Манас” қишлоғи бутунлай янги қиёфага кирди ва Президент Шават Мирзиёев шахсан ушбу қишлоққа бориб, жойлардаги ободонлаштириш ишлари билан танишган эди.
Ҳозирда ушбу вилоятнинг Мирзачўл туманидаги “Ғалаба” қишлоғида кенг кўлам ва суръатда ободонлаштириш ишлар бошланди.
Жумладан, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф қилинмоқда. Бунда туман электр тармоқлари ходимлари жалб қилинган.
Эътиборлиси шуки, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 600 нафар аскари мазкур жараёнда фаол иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарида, аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2018 йилда 2 тадан ва келгуси йилларда 3 тадан қишлоқда (маҳаллада) “Обод қишлоқ” дастури амалга оширилади.