Музокараларда Фаластин Элчиси Моҳаммад Таршаҳани ҳам иштирок этди.
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда Фаластин Элчиси Моҳаммад Таршаҳани ҳам иштирок этди.
Фаластин делегациясининг ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.