...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаластин ракетаси Исроил шаҳарларидан бирига қулади


15:16, 05.10.2016 Олам
 2 752

Ҳодиса сабаб махаллий уйларнинг ойналари синган ва машиналарга зарар етган.

4 октябрь куни Ғазо секторидан учирилган Фаластин ракетаси Исроилдаги Сдерот шаҳри жанубий участкасига бориб тушди.
 
Ҳодисада қурбон бўлганлар йўқ, бироқ мол-мулкка зарар етган, дея хабар беради РИА Новости.
 
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Сдеротдаги уйларнинг ойналари сингани ва машиналар зарар кўрган.
 
Фаластин ракетасига исроил одатда Ғазо секторида ҳарбий ҳужум уюштириш билан жавоб қайтаради. Фаластин ҳукумати бу ишни “Ҳамас” ислом ҳаракати бошлиқлари амалга оширган демоқда.
 
Шунингдек, ҳукумат “Ҳамас” ислом ҳаракати гуруҳидан сўнгги икки йил давомида ҳукм сураётган барча Фаластин фирқаларининг тинчлик сулҳига амал қилишини талаб қилди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Исроил Ғазо сектори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!