Учрашувда “Марказий Осиё – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кеча, 4 октябрь куни Брюссель шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича Комиссари Невен Мимица билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.
Учрашувда “Марказий Осиё – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.