АҚШ ҳукумати тазйиқи остида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари қурол-яроғ савдосига чек қўйиш арафасида.
Унинг сўзларига кўра, қурол-яроғлар савдоси билан боғлиқ ҳар қндай эълон ва янгиликлар ўчириб ташланади. Шу билан бирга Facebook ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилаётган савдо ишлари назорат остига олинади, янги турдаги савдо ишлари йўлга қўйилади.
Маълумотларга кўра, Facebook маъмурияти бу ўзгартиришларни АҚШ президенти маъмурияти тазйиқи остида амалга оширмоқда. Маълумки, АҚШ президенти Барак Обама айни дамда қуроллар савдоси билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатни эътибордан четда қолдирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Facebook дунёдаги энг оммабоп ва машҳур ижтимоий тармоқлардан бири. Марк Цуккерберг асос солган ушбу ижтимоий тармоқ 2004 йилнинг 4 февралида ўз фаолиятини бошлаган. 2012 йилнинг баҳоридан эса Маркнинг компанияси Instagram ижтимоий тармоғини ҳам ишга туширди. Бу тармоқ сурат, видео ва маълумот алмашинуви учун мўлжалланган.