Ризаева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали жонли ижрода куйлаш учуш тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.
Бугун, 30 январь куни Тошкент шаҳридаги “Сарбон” ресторанида хонандалар Равшан Номозов ва Муниса Ризаева жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этишади. Равшан Номозовнинг узоқ йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтиши муносабати билан ташкиллаштирилаётган концерт дастурида шогирди Муниса Ризаева ҳам иштирок этиб, қўшиқларни бирга куйлайди. Олдинроқ Ризаева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали жонли ижрода куйлаш учуш тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.
90-йилларда ўз ижодини бошлаган Равшан Намозов Ўзбекистон мусиқа санъатида этно-поп жанри ривожи учун катта ҳисса қўшган санъаткорлардан саналади. Халқ оғзаки ижодидан олинган лапарлар ва миллий қўшиқларни замонавий мусиқа уйғунлигида ижро этишни биринчилардан бўлиб Равшан Намозов бошлаб берганди, десак муболаға бўлмайди.
“Qalampir.uz”сайти жамоаси Равшан Намозов ва Муниса Ризаева иштирокидаги концерт дастурида иштирок этиб, батафсил репортажни эътиборингизга ҳавола этади. Хонанда Равшан Намозовниг жонли ижрода куйлай олишига ҳеч шубҳа йўқ, бироқ Муниса Ризаева ҳам буни уддалай олармикин? Ҳавонинг бироз совуқлиги Ризаеванинг саломатлига таъсирини ўтказмаса бўлгани...