Калифорнияда Facebook компаниясининг иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клэйр Дэви билан муҳокама ўтказилди.
Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Facebook компаниясининг бош қароргоҳида учрашув ўтказди. Компанияни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар Клэйр Дэви билан ўтган муҳокама давомида компания вакилларининг Ўзбекистондаги ахборот технологияларига оид тадбирларида иштирок этиши борасида сўз борди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Facebook'даги саҳифасига расмий мақом берилиши тўғрисида келишиб олинди.
Шунингдек, давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини оммалаштириш ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилишга келишилди.