У ёрдамга етиб келган қўшнилар томонидан шифохонага ётқизилган.
Жорий йилнинг 5 апрель куни Хоразмнинг Урганч шаҳрида 1997 йилда туғилган Р.Жуманиёзова 1992 йилда туғилган Р.Тожибоевни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, воқеа ўша куни кечқурун соат 18:30ларда юз берган. Урганч шаҳри Ёшлик кўчаси 21-уй 33-хонада яшовчи Р.Жуманиёзова ўзининг уйида таниш йигити Р.Тожибоевнинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Шундан кейин Р.Тожибоев ёрдамга етиб келган қўшнилар томонидан шифохонага ётқизилган.
Шаҳар ИИБ ходимлари эса Р.Жуманиёзовани қўлга олган.
Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Икром Раҳмон