Ҳаво ҳарорати пастлиги сабабли қатор шаҳарларда парвозлар бекор қилинган, темир йўл алоқаси ҳам нотекис ишламоқда.
Буюк Британия метеорология хизмати об-ҳавонинг инсон ҳаёти учун ҳавфли энг юқори даражасини эълон қилди.
Буюк Британиянинг айрим ҳудудларида 50 сантиметргача қалинликдаги қор кутилмоқда.
Об-ҳаво поезд ва авиарейслар бекор қилишга сабаб бўлган. “British Airways” компанияси “Heathrow” ва “Gatwick” аэропортларидаги 68 та парвозни бекор қилган.
Францияда совуқ натижасида мамлакатнинг катта қисмида “совуқ” режаси ҳаракатга келтирилди.
Режа доирасида 68 департаментда ҳукм сураётган совуқ талофатларини бартараф қилиш учун ҳукумат уйсизларга 5 мингта вақтинчалик турар жойлар тақдим қилган.
Францияда кўрилаётган чораларга қарамасдан 3 киши совуқдан ҳалок бўлган.
Маълумотларга қараганда, айни кунларда Европа мамлакатлари, хусусан, Польша, Латвия ва Францияда совуқдан ҳалок бўлганлар сони 10 кишини ташкил қилмоқда.
Испания Каталониясида қор жорий ҳафта бошида бошланган. Шу сабабдан одамлар сешанба куни йўлларда муаммоларга дуч келишган.
Римда икки кундирки, мактаб ва болалар боғчаси ёпиқ. Автобус ва трамвайлар узилишлар билан ишламоқда.
Маълум бўлишича, Доломотив Алп районида ҳаво ҳарорати цельси бўйича -20 градусдандан пастга тушган, Монте-Роза тоғли массивида ва Монблан тоғ чўққиларида ҳаво ҳарорати -35 градусни кўрсатган.
Аввалроқ, Европага Сибир совуғи кириб келганини хабар берган эдик.