...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой сиёсатида катта ўзгаришлар бўлади


18:34, 28.02.2018 Олам
 3 651

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси ҳукуматда ўзгаришлар бўлишига розилик билдирди

Бугун, 28 февралда Хитой Коммунистик партияси катта ривожланишга эришиш мақсадида партиявий ва бошқарув идораларидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга розилик берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
 
Хитой Марказий Қўмитаси уч кунлик ёпиқ мажлисдан кейин берган баёнотида бу ҳақда ҳали батафсил маълумот бермаган.



Қайси вазирликлар тугатилади, қандай ҳукумат идоралари бирлаштирилади ёки қайта ташкил қилиниши ҳақида маълумотлар йўқ.
 
Фақатгина, бозорлар ва табиий ресурсларни бошқариш ва атроф-муҳитни ҳимоялаш назорати кучайтирилиши айтилган.
 
Аввал хабар берганимиздек, МҚ Кенгашининг яна бир муҳим қарори президентликдаги икки муддатли меъёрни бекор қилувчи ўзгартиришни конституцияга киритишдир.
 
Агар бу ўзгартириш конституцияга киритилса, Си Цзиньпин  ҳокимиятда умрбод қолиши мумкин бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой партия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!