...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа лигаси ярим финалига қуръа ташланди. "Эмирейтс"да финалдан олдинги финал!


15:21, 13.04.2018 Спорт
 8 318

Европа лигасида чорак финалдан сўнг “Арсенал”, “Атлетико”, “Зальцбург” ва “Марсель” клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишган.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
 
Дастлаб, 15:00 да Европа лигасига қуръа ташланади. Орадан бир соат ўтиб, ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташлаш бошланади.
 
Европа лигасида чорак финалдан сўнг “Арсенал”, “Атлетико”, “Зальцбург” ва “Марсель” клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишган.
 
Европа чемпионлар лигаси ярим финалига эса “Реал Мадрид”, “Ливерпуль”, “Рома” ва “Бавария” клублари йўлланма олишган.
 
Демак, қуръа ташлаш маросими бошланди. Қуръа жараёнларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Турнир фаворитларидан бири – "Арсенал" жамоаси.
Бу "Атлетико"нинг етакчи футболчиларидан бири – Коке.
"Марсель" "РБ Лейпциг" жамоаси устидан йирик – 5:2 ҳисобида устун келди ва ярим финал хурсандчилигини шундай нишонлади.
"Лацио" дарвозасига беш дақиқада учта гол урган сенсация соҳиблари – "Ред Булл Залцбург"

Диққат қилинг! Европа лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бошланди.

Ярим финал иштирокчилари:

"Арсенал"

"Атлетико"

"Ред Булл"

"Марсель"

Саҳнага Лионда бўлиб ўтадиган финал элчиси Эрик Абидаль чиқиб келди ва ўз фикрларини айтиб ўтмоқда. Кутилганидек, "Ред Булл"нинг камбеки алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Диққат! Ярим финал жуфтликлари билан танишинг.

"Марсель" – "Ред Булл" 

"Арсенал" – "Атлетико"

"Марсель" – "Ред Булл" жуфтлиги финалда номинал мезбон бўлади. "Арсенал" – "Атлетико" жуфтлиги ғолиби эса финалда меҳмон бўлади.

Европа лигасининг ярим финалнинг биринчи ўйинлари 26 апрель, жавоб баҳслари эса 3 май куни бўлиб ўтади. Финал учрашуви 16 май куни Лиондаги “Стад де Лион” стадионида бўлиб ўтади.

Акмал Эшонхонов

Теглар:Европа Лигаси Европа чемпионлар лигаси қуръа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!