Яқин вақт ичида Люксембург, Ирландия ва Бельгия давлатлари ҳам Фаластиннинг мустақиллигини расман тан олади.
Олинган маълумотларга кўра, Словениянинг ҳукумати бир ҳафта аввал Фаластиннинг мустақил давлат деб тан олинишини тезлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу масала парламентга тақдим қилинган ва 31 январь куни ташқи ишлар бўйича комиссиянинг мажлисида муҳокама қилинади. Февраль ойининг ўрталарида эса бу масала парламентда овозга қўйилади.
Телеканалнинг хабарига кўра, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бу масала бўйича словениялик депутатлар орасида иш олиб бормоқда. Лекин, жараёнларнинг боришидан қилинган хулосага кўра, Фаластининг мустақиллиги Словения томонидан расман тан олинади.
Телеканалнинг Исроил Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида Люксембург, Ирландия ва Бельгия давлатлари ҳам Фаластиннинг мустақиллигини расман тан олади.